La Gazzetta Dello Sport хабарларига кўра, "Херенвен"нинг исландиялик ҳужумчиси Альфред Финнбогасон учун Римнинг "Рома" ва "Лацио" клублари кураш олиб боришади.
Ҳар бир клуб 24 ёшли футболчи учун 7 миллион евро атрофида тўлашга тайёр эканини билдирган. Ушбу мавсумда Финнбогасон 11 ўйинда майдонга тушиб, 14 голга муаллифлик қилишга улгурган.