Рикардо Родригес "Бавария"га ўтмайди ва "Вольфсбург" билан шартномасини узайтиради

Aslanov Jasurbek
26 дек 2014
"Вольфсбург" мухлислари яхши хабар эшитишди: Жамоа ҳимоячиси Рикардо Родригес "бўрилар"ни тарк этмайди ва улар билан шартномани 2019 йилгача узайтиради.
Родригес немис клубининг энг қиммат футболчиси ҳисобланади - унинг трасфер нарҳи 28 млн еврони ташлик этади. Иккинчи ўринда Луис Густава (22 млн евро). Олдинроқ Родригес "Манчестер Юнайтед" ёки "Бавария"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди.

Футболчининг янги шартномасида, агар бошқа клуб арзирли таклиф билан чиқса у "Вольфсбург"ни тарк этиши мумкин бўлган банд бўлади.

Бу мавсумда Родригес Германия чемпионатининг 12 учрашувида майдонга тушди ва 3та голга муаллифлик қилди.

Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com