Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди

Alisher Ostonov
15 фев 2026
"Барселона" вингери Маркус Решфорд ҳамон жароҳатини даволай олмади.

Англиялик футболчи тиззасидан олган жароҳати туфайли Испания Кубоги ярим финалидан ўрин олган "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

Журналист Виктор Наварронинг хабар беришича, 28 ёшли футболчи бугунги машғулотларда иштирок этмаган — у ҳамон тиззасида ноқулайликни ҳис қилмоқда. Рафинья эса аксинча, режалаштирилганидек машғулотларга қайтди.

"Кўк-анорранглилар" душанба куни Ла Лига доирасида "Жирона" меҳмони бўлади.

Маркус Рэшфорд жорий мавсумда 34 та ўйинда 10 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: x.com/victor_nahe