

"Ёш ярим ҳимоячиларга маслаҳатим - Бруну Фернандешнинг "Манчестер Юнайтед"даги ўйинларини томоша қилиш.
Унинг узоқ масофалардан бераётган зарбаларига эътибор беринг. Буни қайтариш қийин бўлмоқда. Бу ҳам дарвозабонни чалғитиш учун ажойиб йўл.
Шундай паллада Фернандеш тўпни қабул қилиб оляпти, кўп ушлаб турмаяпти ва бошқа томонларга қарамаяпти. Бунинг ўрнига у гол уриш йўлларини излаяпти.
Фрэнк Лэмпард ҳам шундай ўйнарди, шу боисдан у АПЛнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлган.
Бруну ҳам шундай кутилмаган ўйинлари билан "Юнайтед"нинг ўйинини кучайтириб юборди", - деди Реднапп.



