

"Реал" Суперлига лойиҳаси келажаги ҳақида баёнот берди.
"УЕФА, Европа клублари ассоциацияси ва "Реал Мадрид" футбол клуби бир неча ойлик музокаралардан сўнг Европа клуб футболи манфаатлари йўлида принципиал келишувга эришганликларини маълум қилмоқда. Бу келишув спорт ютуқлари тамойилига риоя этишни, клубларнинг узоқ муддатли барқарорлигига эътибор қаратишни ҳамда янги технологиялардан фойдаланиш орқали мухлисларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашни ўз ичига олади.
Ушбу принципиаль келишув, якуний битим имзоланганидан кейин Европа Суперлигаси билан боғлиқ юридик низоларни ҳал этишга ҳам хизмат қилади," - дея таъкидланган "Реал" баёнотида.



