"Реал" Тони Кроос билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда

Alisher
6 ноя 2021
"Реал" ярим ҳимоячи Тони Кроос билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "қироллик клуби" футболчи билан битимни 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар узайтириш борасида музокараларни бошлашга тайёр.

Кроос "Реал"да 2014 йилнинг ёзидан бери ўйнайди.

Футболчи 2021/22 йилги мавсум "қаймоқранглилар" таркибида 7та ўйинда майдонга тушди. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira