

Охирги кунларда мадридликлар француз ярим ҳимоячисининг трансфери бўйича музокараларни кучайтирган. "Монако" Чуаменини 80 млн еврога баҳоламоқда. "Реал" вакиллари эса ушбу суммани туширишга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ, Чуамени ва Ла Лига гранди ўртасидаги келишув 2027 йилгача мўлжаллангани хабар берилганди. ПСЖдан Килиан Мбаппенинг трансфери барбод бўлгандан кейин, "қаймоқранглилар" 22 ёшли Орельенни ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.




