

Клуб раҳбарияти 26 ёшли бельгияликнинг вакиллари билан учрашув ўтказди, унинг якунига кўра томонлар музокараларда олдинга силжишди.
Футболчининг ўзи фаолиятини ҳозирги клубида давом эттирмоқчи, у "Севилья" ва "Валенсия"нинг таклифини рад этди.
Янузай 2021/22 йилги мавсум "Реал Сосьедад" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



