"Реал Сосьедад" Янузай билан шартномани узайтиришга яқин

Alisher
23 янв 2022
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячи Аднан Янузай билан шартномани узайтиришга яқин.

Клуб раҳбарияти 26 ёшли бельгияликнинг вакиллари билан учрашув ўтказди, унинг якунига кўра томонлар музокараларда олдинга силжишди.

Футболчининг ўзи фаолиятини ҳозирги клубида давом эттирмоқчи, у "Севилья" ва "Валенсия"нинг таклифини рад этди.

Янузай 2021/22 йилги мавсум "Реал Сосьедад" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.




AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo