

Жароҳат ва ўтказиб юборилган ўйинлар:
Эслатиб ўтамиз, франциялик юлдуз 25 февраль куни Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Бенфика"га қарши жавоб ўйинини (2:1) тиззасидаги безовталик сабаб ўтказиб юборган эди. Шунингдек, у Ла Лига доирасидаги бугунги "Хетафе"га қарши учрашув қайдномасидан ҳам жой олмади. Олдинроқ Мбаппенинг тахминан уч ҳафта майдонга туша олмаслиги хабар қилинганди.
Париждаги тиббий кўрик натижалари:
"France24" нашрининг хабар беришича, Килиан ўз тиззасининг ҳолатини чуқурроқ текширтириш мақсадида Парижга учиб кетган. "Реал" берган расмий баёнотга кўра, франциялик шифокорлар томонидан (клуб тиббий штаби назорати остида) ўтказилган текширувлар футболчининг чап тизза пайлари чўзилганини тасдиқлади.
Энг муҳими шундаки, ушбу жароҳатни даволаш учун жарроҳлик амалиёти талаб этилмайди ва ҳозирда олиб борилаётган консерватив даволаш курси мақсадга мувофиқ ва тўғри эканлиги исботланди.



