

"Варан иккита шубҳали вазиятда иштирок этди. Биринчи таймда иккита пенальти берилиши мумкин эди, аммо Алехандро Эрнандес битта ҳам пенальти белгиламади.
Ўйиннинг 17-дақиқасида Лангле жарима майдончаси ичида Вараннинг сонига қараб зарба берди. Аммо, на бош ҳакам, на VAR пенальти белгиламади.
Икки дақиқа ўтиб эса навбатдаги бурчак зарбасидан сўнг жарима майдонаси ичида Вараннинг либосидан тортди. Бу вазиятда ҳам пенальти берилмади", - дейилади "қироллик клуби" расмий сайтида.





