"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди

Sherzod Nurmatov
23 май 2025
Испания клуби ҳазил қилган ҳолда "Челси"га қарши Конференциялар Лигаси финали арафасида логотипини янгилади.

Клуб эмблемасига қушни жойлаштириб қўйди.

Аввалроқ тармоқларда қизиқарли суратлар тарқалганди. Унда ушбу мавсум логотипида қуш тасвирланган жамоалар – "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Кристал Пэлас" ва "Тоттенхэм" турли совринларни қўлга киритгани акс этган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЕКЛ финали 28 май куни Польшанинг Вроцлав шаҳрида ташкил этилади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: realbetisbalompie.es