"Реал" Милитаонинг маошини сезиларли даражада оширади

Aziz Tukhtamuradov
1 июн 2022, 08:53
"Реал" ҳимоячи Эдер Милитао билан шартномани узайтириш бўйича ишламоқда.

Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи яхшироқ шартнома кутмоқда. 24 ёшли Милитао асосий таркибда энг кам маош олувчи футболчилардан ҳисобланади. 

Яқин кунларда Милитаонинг вакиллари бу борада клуб билан музокара ўтказишади. 

Футболчи 2019 йилда "Реал"га келиб қўшилган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Goal.com