«Реал Мадрид»да финал олдидан йўқотиш бор

Khoja
30 май 2024
«Реал Мадрид» дарвозабони Андрей Лунин тумов бўлиб қолгани учун жамоа билан Лондонга учмаган.

Бошқа футболчиларга шамоллаш юқмаслигининг олдини олиш учун, Лунин шериклари билан алоқада бўлмайдиган бўлди.

«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти украиналик футболчининг иситмаси борлигини маълум қилди.

Маълумот учун, «Реал Мадрид» ва «Боруссия» ўртасидаги финал учрашуви 1 июнь куни бўлиб ўтади.



KhojaМуаллиф
Манба: championat.com