"Реал Мадрид" юлдузи учун мавсум якунланди

27 апр 2026, 08:55
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳат сабабли мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушмайди.

Футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва жароҳат жиддий бўлиб чиқди. Шу сабабли футболчи жорий мавсум бошқа Ла Лига баҳсларида майдонга тушмайди ва ёзда бўлиб ўтадиган ЖЧга максимал тайёргарлик олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўтган тур "Бетис"га қарши учрашувнинг 81-дақиқасида захирага олинганди.

Жорий мавсум Мбаппе Ла Лигада 28 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 24 та гол ва 4 та ассист бор.


Манба: Marca