

Маълумотларга қараганда, Испан клуби президенти Флорентино Перес бир неча ойдан буён Алонсо ва унинг атрофидагилар билан тўғридан-тўғри алоқада ва айнан ҳозирга келиб, томонлар келишувга эришишга жуда яқин.
Бунга қисман "қаймоқранглилар"нинг охирги ўйинлардаги омадсизликлари ҳам сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Реал" аввалига Ла Лигада "Барселона"га (0:4), кейинроқ ЕЧЛда "Милан"га имкониятни бой берди (1:3).



