

Бунинг учун мадридликлар “Ливерпул“га 5 миллион евро тўлаб беради.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчининг “Ливерпул“ билан тузган шартномаси 30 июнда якунига етади. Клублар ўртасидаги ЖЧ эса 11 июн куни старт олади.
Аввалроқ, 26 ёшли ҳимоячи “Реал“ билан 5 йиллик шартнома имзолаши ва солиқларсиз 7,5 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ҳимоячи “Реал“га текинга тушгани сабабли 20 миллион евро бонус ҳам олади.



