"Реал" Искосиз қолган барча ўйинларда ғалабага эришмоқда

Mirjalol Normatov
14 янв 2019
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско Испания чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Бетис"га қарши ўйинида захирада қолди.

Испания матбуоти томонидан қизиқ статистика келтирилди. Унга кўра, Сантьяго Соларининг "Реал"и Искосиз 6 ўйинда қатнашган бўлиб, ундан барчасида ғалабага эришган ва 100 фоизлик натижа кўрсатган.

Иско борлигида эса 11 ўйинда 7тасида (64 фоиз) ғалабага эришилган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal