"Реал" ҳужумчилари 5 ўйиндан буён гол ура олишмаяпти

Mirjalol Normatov
27 янв 2020
"Реал" ЛаЛиганинг 21-турида "Вальядолид"ни мағлуб этди, 1:0.

Ушбу ўйиндаги ғалаба голини ҳимоячи Начо киритди. Қайд этиш керак, сўнгги 6 ўйинда мадридликлар таркибида ҳужумчилар гол урганича йўқ. Ушбу ўйинларда Каземиро (икки марта), Рафаэль Варан (икки марта) ва Лука Модрич каби футболчилар гол уришди.

Агарда "Барселона" ва "Атлетико"га қарши ўйинлардаги нурсиз дурангларни ҳисобга оладиган бўлсак, "Реал" ҳужумчилари 5 ўйиндан буён гол ура олишмаяпти.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal