“Реал” ҳимоячиси 4 ҳафтага сафдан чиқди

Eldor Akmurzayev
26 окт 2020
Мадридликлар аъзоси Начо Фернандес шанба куни “Барселона”га (3:1) қарши ўтган баҳснинг 1-тайми охирларидан жароҳатланиб, захирага олинганди.

Шу тариқа, Начо 4 ҳафтани лазаретда ўтказади. У “Боруссия М”, “Уэска”, “Интер” ва “Валенсия”га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам беролмайди.

30 ёшли футболчи Ла Лига жорий мавсумида 3 ўйинда қатнашиб, 1 бор огоҳлантирилган. 


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: El Partidazo de COPE