

Хабарларга кўра, Мадриднинг "Реал" клуби 17 ёшли футболчи учун таклиф тайёрламоқда.
"Қаймоқранглилар" иқтидорли форвардни харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи.
Қизиқ жиҳати, Бробби ҳали "Аякс"нинг асосий жамоасида дебют қилиб улгурмаган ва ёшлар жамоасида ўйнайди. У "Аякс" ёшлари таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган.



