

19 ёшли Винисиус 74-дақиқада Ришарлисонни алмаштирди. Бу эса футболчи учун терма жамоадаги дебют ўйинга айланди.
Бразилия терма жамоаси эса сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол сабабли мағлубиятга учради.
Ҳужумчи фаолиятини Бразилиянинг "Фламенго" клубида бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
"Қироллик клуби" ўтган йил футболчини сотиб олган эди. Винисиус жорий мавсум барча турнирларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.



