"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди

Omonjon To`xtamirzayev
29 апр 2025
"Реал" Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа билан шартномани 2028 йилнинг ёзигача узайтирмоқчи.

Бу борада қарор қабул қилинган. Яқин ҳафталарда расмий маълумот эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа "Реал"га "Челси"дан 2018 йилнинг августида кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойида ниҳоясига етади. Жорий мавсум 32 ёшли голкипер 43 та учрашувда 48 та гол ўтказиб юборди ва 14 та "қуруқ" ўйин ўтказди.

Аввалроқ, "Реал" Карло Анчелоттига янги лавозим таклиф қилиши ҳақида хабар бергандик.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Фабрицио Романо