

Бу ҳақда "Madrid-Barcelona" хабар берди.
"Қаймоқранглилар"ни "кўклар"нинг молиявий талаблари қониқтирмади.

Лондонликлар футболчи учун 120 миллион евро талаб қилган. "Бланкос" бу миқдорни жуда юқори деб ҳисоблаган. "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес аргентиналик ўйинчи учун бунча катта пул тўламаслигини айтди.
Айни пайтда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсонинг талабларидан бири бўлиб қолмоқда. Аммо "қаймоқранглилар" ёз охиригача ҳеч ким билан шартнома имзоламаслиги эҳтимоли юқори. Агар "Реал" ўз ўйинчиларидан бирини яхши нархга сота олса, вазият ўзгариши мумкин.



