Расмий хабар: «Реал» «Фламенго»дан 18 ёшли футболчини сотиб олди

Narzulla Saydullayev
20 янв 2020
«Реал» «Фламенго» ярим ҳимоячисини Рейньерни сотиб олганини эълон қилди.

18 ёшли бразилиялик футболчи Мадрид клуби билан 2026 йилга қадар шартнома тузди. «Қироллик клуби» футболчи учун 30 миллион евро тўлагани хабар қилинган эди.

Рейньер янги клуби сафига 9 февраль куни қўшилади.

Ярим ҳимоячи бу мавсум Бразилия чемпионатида 14та ўйинда майдонга тушди.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: realmadrid.com