

Лондонликлар трансфер клуб учун рекорд даражада бўлганлигини тасдиқлашди.
Олдинроқ, инглиз клуби 25 ёшли форвард учун 50 миллион фунт тўлаши хабар қилинган эди.
Франциялик футболчи клуб билан 5 мавсумлик шартномага имзо чекди. Бу муддат яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин.
Ўйинчи йилига 7 миллион евро маош олади.
Аллер якунланган мавсум "Айнтрахт" сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 13та ассистга эришган эди.




