

Энди Винисиуснинг айблови махсус инспекторлар томонидан ўрганилади.
Вазият нима билан боғлиқ?
Эслатиб ўтамиз, 17 февраль оқшомида кечган «Бенфика» — «Реал» (0:1) учрашувининг иккинчи бўлимида Винисиус Жуниор рақиб ҳужумчиси Джанлука Престианнини уни «маймун» деб ҳақорат қилганликда айблаган эди. Ўша вазиятда Престианни оғзини футболкаси билан ёпиб олган, бу эса лаблардан ўқиш имкониятини йўққа чиқарган.
УЕФА баёноти:
«2026 йил 17 февраль куни бўлиб ўтган «Бенфика» ва «Реал» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси учрашувида камситувчи хулқ-атвор ҳақидаги даъволарни ўрганиш учун УЕФАнинг одоб-ахлоқ ва интизом масалалари бўйича инспектори тайинланди. Мазкур масала бўйича қўшимча маълумотлар тегишли вақтда тақдим этилади», — дейилади ташкилот хабарида.
Нима кутилмоқда?
Агар Престианнининг айби исботланса, узоқ муддатли дисквалификацияга учраши мумкин. Шунингдек, стадиондаги мухлисларнинг ҳаракатлари учун Лиссабон клубига ҳам молиявий ёки трибуналарни ёпиш каби жазолар тайинланиши эҳтимоли бор.
Моуринью ва унинг жамоаси учун Мадриддаги жавоб ўйини олдидан муҳит янада оғирлашмоқда.



