Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи

Khoja
13 июн 2025
Томас Франк “Тоттенхэм“ бош мураббийига айланади.

Даниялик мураббий билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланди. Бунга қадар у 2018 йилдан буён “Брентфорд“ни бошқариб келаётганди. “Шпорлар“ янги бош мураббийи учун “Брентфорд“га 10 млн евро товон пули тўлайди.

Олдинроқ “Тоттенхэм“ жамоага Европа лигаси совринини тақдим қилган Анге Постекоглуни истеъфога чиқарганди.


KhojaMuallif
Manba: championat.com