Расман: ЎзФҲМ Равшан Абдувоҳидовни жиддий жазолади

22 авг 2026, 19:18
ЎзФҲМ шов-шувли "Пахтакор" - "Сурхон" ўйини ҳакамини жазолади.

“Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Сурхон” учрашувида юзага келган баҳсли вазиятда ВАР ҳакамлик жараёнида йўл қўйилган хато юзасидан Ҳакамлар қўмитаси томонидан қарор қабул қилинди.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига асосан, мазкур учрашув ВАР ҳаками Равшан Абдувоҳидов Суперлиганинг 2026-йилги мавсуми якунига қадар бош ҳакам ва ВАР ҳаками сифатида ҳакамлик қилишдан четлатилди”, - дейилади баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UzFHM

Сўнгги янгиликлар

Барча ›