

Унга кўра, турнирда Эрон, Миср, Ўзбекистон ва Кабо-Верде термалари иштирок этади.
"Яқиндагина барча термалар билан шартномалар имзоланди. Мусобақанинг дастлабки ўйинида Эрон ва Кабо-Верде ўзаро куч синашса, иккинчи баҳсида Ўзбекистон Мисрга қарши майдонга тушади.
Учрашувлар ғолиблари финал йўлланмасини қўлга киритади. Мағлуб бўлганлар эса 3-ўрин учун баҳс олиб боради", - дейилади хабарда.
Мазкур мусобақа ноябрь ойидаги ФИФА кунлари (10-18 ноябрь) доирасида ташкил этилади.



