Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди
10 окт 23:06
Янгиликлар
Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди
Мисрнинг "Yalla Kore" нашри маълумотига кўра, ноябрь ойида Дубайда тўрт терма иштирокида ўртоқлик турнири ташкиллаштирилади.
Унга кўра, турнирда Эрон, Миср, Ўзбекистон ва Кабо-Верде термалари иштирок этади.
"Яқиндагина барча термалар билан шартномалар имзоланди. Мусобақанинг дастлабки ўйинида Эрон ва Кабо-Верде ўзаро куч синашса, иккинчи баҳсида Ўзбекистон Мисрга қарши майдонга тушади.
Учрашувлар ғолиблари финал йўлланмасини қўлга киритади. Мағлуб бўлганлар эса 3-ўрин учун баҳс олиб боради", - дейилади хабарда.
Мазкур мусобақа ноябрь ойидаги ФИФА кунлари (10-18 ноябрь) доирасида ташкил этилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар