Расман: “Ливерпуль” футболчиси “Борнмут”га ўтди

Ҳарри Уилсон фаолиятини “Борнмут”да давом эттиради.

“Борнмут” Ҳаррини келаси мавсум сўнгига қадар ижарага олди. Қайд этиш жоиз, Уилсон ўтган мавсумни Чемпионшип вакили “Дерби Каунти” сафида ижарада ўтказганди.

У жамоа сафида 16 та гол уришгнин уддасидан чиқиб, 4 та голли узатмага ҳам муаллифлик қилган. 

Уилсоннинг трансфери нархи эса айни дамда 25 млн фунтни ташкил этмоқда.


Manba: “Борнмут“ расмий сайти