Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
11 дек 2025
"Динамо" матбуот хизмати ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.

"Динамо" ПФК шартномаси якунига етаётган бир қатор ўйинчилар билан келишувни узайтиришда давом этмоқда.

Жамоамизнинг етакчи яримҳимоячиларидан бири Санжар Қодирқулов билан ҳам амалдаги келишув 2026 йил охиригача узайтирилганини мамнуният билан маълум қиламиз. Санжар мавсум давомида ҳимоя ҳамда яримҳимоядаги ўйинлари ва муҳим голлари билан жамоамизнинг ғалабаларига катта ҳисса қўшди. 

Ишонамизки, келаси мавсумда ҳам Қодирқулов ўз маҳорати, тажрибаси ва меҳнаткашлиги билан «Динамо»нинг муваффақиятларида муносиб ҳисса қўшади", - дейилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: "Динамо" матбуот хизмати