

Ла Лига Мадриддаги об-ҳаво шароити туфайли шундай қарорга келди. Қор ёғиши сабаб майдонда оптимал ўйин шароитларини таъминлаш имконсиз деб топилди.
Ўйиннинг ўтказилиш санаси кейинроқ маълум қилинади. Олдинроқ, қор бўрони "Атлетик" самолётининг Мадридга қўнишига ҳалақит берган ва клуб Бильбаога қайтиб кетганди.
Мадридда 20 смгача ёғинчарчилик бўлиши кутилмоқда. Шаҳарда қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилинди.
→ "Атлетик" самолёти ноқулай об-ҳаво сабаб Мадриддан Бильбаога қайтиб кетди
→ "Реал" футболчилари бўрон туфайли самолётда қолиб кетишди




