Расман: “Арсенал” кипери Лондоннинг бошқа клубига ўтди

Eldor Akmurzayev
3 авг 2022
“Арсенал” дарвозабони Бернд Лено фаолиятини “Фулхэм”да давом эттиради.

30 ёшли посбон янги клуб билан 3 йиллик (+1) шартнома имзолади. Трансфер эса 8 млн еврога амалга ошгани тахмин қилинмоқда.

Лено 2018 йил “Баер”дан 20 млн евро эвазига “тўпчилар” сафига келиб қўшилган. Ҳозиргача у АПЛда 101 та баҳсда қатнашиб, 25 та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолганди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: fulhamfc.com