Расман: "Арсенал" ҳимоячиси фаолиятини Бундеслигада давом эттиради

Eldor Akmurzayev
20 авг 2019
Жорий ёзда «Арсенал» билан шартномаси якунланган ҳимоячи Штефан Лихтштайнер эркин агент мақомида «Аугсбург» аъзосига айланди.

Томонлар бир йиллик келишувга эришган. Швейцариялик 35 ёшли футболчи бугун янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтди. У фаолияти давомида «тўпчилар»дан ташқари, «Грассхоппер», «Лилль», «Лацио», «Ювентус» каби клублар сафида ҳаракат қилди. 

Лихтштайнер ўтган мавсум клуб ва терма сафида 24 ўйинда қатнашиб, 1+1 натижага эришди.



Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: https://twitter.com/FCAugsburg