Расман: Анвар Бердиев - "Турон" бош мураббийи!

Mirjalol Normatov
23 янв 2022
"Турон" янги бош мураббийини маълум қилди.

Фаолияти давомида “Насаф", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" каби номдор клубларда ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган таниқли мутахассис Анвар Бердиев "Турон" бош мураббийи сифатида иш бошлади.

У бугунга қадар "Истиқлол" ва "Бухоро" клубларининг бош мураббийи лавозимида иш олиб борган. Шунингдек, Анвар Бердиев миллий чемпионатларимизда 500 тадан кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида тарихда қолган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: "Турон" футбол клуби матбуот хизмати