

34 ёшли футболчи "Ал Насср" билан шартнома имзолади. Футболчи жамоага эркин агент сифатида ўтди ва 2026 йилнинг охирига қадар шартнома имзолади.
Иньиго Мартинес 2023 йилдан бери "Барселона"да ҳаракат қилиб келаётганди. У каталонияликлар сафида жами 71 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 6 та голли узатма бор.
Шунингдек, ҳимоячи Испания МТЖ сафида ҳам 21 та баҳсда майдонга тушган.



