

- Миллатимиздан қатъий назар барчамиз Россияда қозоқмиз. Агар Ўзбекистонга борсак ҳам, у ерда ҳам қозоқ бўламиз, сабаби шу ерда туғилганмиз. Бундан ташқари Батеканинг қонида 5 хил қон оқади - ўзбек, қозоқ, тожик, уйғур ва украин, - дея таъкидлайди оила бошлиғи.
- Кўчиб келишни ўйламаганмисиз?
- Йўқ, менда ҳеч қачон бундай фикрлар бўлмаган. Кўплаб қариндошларимиз Россия ва Ўзбекистонга кўчиб кетишди. Нега у ерга бориш керак? Баъзилари қайтиб келишди. Чет эл - бегона жой, масалан Россияда менталитет бутунлай бошқача. Асосан рус тилида гаплашсак ҳам бизда осиёча ва шарқона характер бор.



