"Барселона" собиқ футболчиси Қозоғистоннинг "Актобе" клубига ўтди

Khoja
19 янв 2026
"Барселона" ва ЦСКА собиқ футболчиси Миралем Пьянич 35 ёшида футболга қайтади ва Қозоғистон Премьер-лигаси клуби "Актобе" билан шартнома имзолайди,

Бу ҳақда журналист Иван Карпов ўз Telegram-каналида хабар берди.

Шунингдек, "Актобе" "Краснодар" собиқ ҳужумчиси Фёдор Смоловни ҳам жамоага қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Пьянич билан бир йиллик шартнома тузилади ва у Қозоғистон лигаси тарихидаги энг юқори маошлардан бирини олади. Аввалроқ клуб Томас Мюллер билан ҳам келишувга яқинлашгани хабар қилинганди, аммо 36 ёшли немис футболчиси Қозоғистон Премьер-лигаси майдонлари сунъий қопламали эканини билиб, қароридан қайтган.


KhojaMuallif
Manba: sports.kz