Қозоқ ёки ўзбек? Бахтиёр Зайнутдиновнинг отаси унинг миллати ҳақида гапирди

Alisher
27 апр 2021, 14:25
Қозоғистон терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдиновнинг отаси Ботиржон футболчининг миллати ҳақида берилган саволга жавоб берди.

- Миллатимиздан қатъий назар барчамиз Россияда қозоқмиз. Агар Ўзбекистонга борсак ҳам, у ерда ҳам қозоқ бўламиз, сабаби шу ерда туғилганмиз. Бундан ташқари Батеканинг қонида 5 хил қон оқади - ўзбек, қозоқ, тожик, уйғур ва украин, - дея таъкидлайди оила бошлиғи.

- Кўчиб келишни ўйламаганмисиз?

- Йўқ, менда ҳеч қачон бундай фикрлар бўлмаган. Кўплаб қариндошларимиз Россия ва Ўзбекистонга кўчиб кетишди. Нега у ерга бориш керак? Баъзилари қайтиб келишди. Чет эл - бегона жой, масалан Россияда менталитет бутунлай бошқача. Асосан рус тилида гаплашсак ҳам бизда осиёча ва шарқона характер бор.


AlisherМуаллиф
Манба: sports.kz