Қорақалпоғистон Республикасида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Иқтидор” турнири ғолиблари тақдирланди

Narzulla Saydullayev
26 май 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан юртимизда болалар футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида турли мусобақалар ва фестиваллар ташкил қилиняпти.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг Бўстон шаҳарчасида ЎФА ва ПФЛ ташаббуси билан туманлараро “Иқтидор” турнири ўтказилди. Ушбу турнирни ташкил қилишдан асосий мақсад, республикамизнинг чекка-чекка қишлоқ ва туманларида жойлашган мактабларнинг ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол турини оммалаштириш, иқтидори бор ёшларни излаб топишдан иборат.

Мазкур футбол мусобақаси 2 хил ёш тоифасида ташкил этилиб, футболчилар 13-14 ҳамда 15-16 ёш тоифаларига бўлинган ҳолда мусобақалашадилар.

13-14 ёшлилар ўртасида "Дўстлик" ОФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўла, 15-16 ёшлилар ўртасида "Саҳтиён" жамоасига тенг келадиган топилмади.

Ғолибларга ЎФА томонидан Кубок, медаллар ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Туманлараро “Иқтидор” турнирини юртимизнинг барча вилоятларида ўтказиш режалаштирилган.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: the-uff.com