Қўқондаги "Марказий" стадионда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2013, 17:21
Фарғона водийсидаги стадионлар ҳам тобора шинам кўринишга келтирилмоқда.
Аввалига Намангандаги "Марказий" стадион капитал таъмирдан чиқарилган бўлса, кейинчалик Фарғона шаҳрида янги замонавий стадион қад ростлади. Насиб қилса келаси йил водий дербилари замонавий стадионларда кечиши кутилмоқда.

"Қўқон-1912" матбуот хизматининг "CА"га хабар беришича, Қўқондаги "Марказий" стадионда ҳам таъмирлаш ишлари бошланган. Майдоннинг холатини янада яхшилаш учун махсус ишчи ходимлар жалб этилган. Айни пайтда майдон мутахассислари майдонни янгитдан тайёрлаб бориш учун ишни деярли нольдан бошлашга киришган.

Шунингдек стадионнинг марказий трибунасидаги ўриндиқлар ҳам янгитдан қилиниши режалаштирилган.

Бу борада кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia