

"Ҳеч ким "Бенфика"ни менинг шартномамни узайтиришга мажбур қилмаган ва ундаги пункт менга истаган вақтим кетиш имконини беради. Ҳозирги вақтда "Бенфика"да қолиш эҳтимоли 99%, чунки менда яна бир йиллик шартнома бор. "Бенфика"дан шартномамни узайтириш бўйича таклиф олганман, уни ҳали кўрмаганман, лекин агентим унинг аъло даражада эканини айтди. "Реал"га келсак, ҳозирча ҳеч нарса йўқ, лекин ҳеч биримиз аҳмоқ эмасмиз ва ҳозир бўлаётгани — агент Жорже Мендеш ва клуб раҳбарияти ўртасидаги музокаралар", — деди Моуринью DN нашрига.



