

"Қишги ўқув-йиғин машгулотларини давом эттираётган Акмал Рустамов қўл остидаги "Қизилқум" жамоаси таркибни кучайтириш мақсадида навбатдаги трансферни амалга оширди.
Молдовия, Беларусь, Украина ҳамда Қозоғистон жамоаларида тўп тепган маҳоратли ҳужумчи Олексий Счебетун янги мавсумда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади. Украиналик футболчи клубимиз раҳбарияти билан бир йиллик шартнома имзолади.
Олексий Шебетун ҳақида:
Туғилган куни: 02.06.1997 йил
Туғилган жойи: Запороже — Украина
Позиция: ҳужумчи
Тўп тепган жамоалари: "Зимбру" (Молдовия), "Қизил-Жар" (Қозоғистон), "Металлург" (Украина), "Авангард" (Украина), "Динамо Киев" (Украина)"", -дейилади "Қизилқум" клуби берган хабарда.



