Қаҳрамон Маҳаммаджонов: “Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”

Narzulla Saydullayev
24 сен 2016, 15:02
“Навбаҳор” жамоасини 23-турда жиддий синов кутиб турибди.

“Лочинлар” бугун тур доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилишади. Мазкур учрашув олдидан “Навбаҳор” ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳаммаджонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - “Навбаҳор” ва “Пахтакор” қарама-қаршилиги азалдан ўзига хослиги ва муросасизлиги билан ажралиб туради. Бу сафаргиси ҳам бундан мустасно бўлмайди. Мазкур учрашувда уч очкони қўлга киритиш муҳим аҳамиятга эга. Ўйинда ғалаба қозониб мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлишини деб Худодан сўраймиз. Ғалаба қозониш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга солиб ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўз навбатида мухлисларимиз ҳам ўйингоҳни тўлдириб бизга далда бўлишади деган умиддаман.

"Навбаҳор" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia