

“Фаолиятини якунлаш вақти келди. Роналду нафақага чиқиш бўйича қарорини кечиктирмаслиги керак. У иштирокидаги охирги мавсумларни ҳеч ким эсламайди деб ҳисоблайман. Фақатгина унинг буюк даврлари ёдимизда қолди. Криштиану, тугатиш вақти келди”, дейди Ларке.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли ҳужумчи жорий мавсум АПЛда 4 баҳсда захирадан ўйинга тушиб, бирорта ҳам самарали натижа кўрсатолмади.



