ПСЖ Шкриньярнинг трансфери учун 60 млн евродан кам маблағ таклиф қилмоқда. "Интер" бонуслар билан 80 млн хоҳламоқда

Alisher
17 авг 2022, 12:30
ПСЖ ҳали ҳам Милан Шкриньярни харид қилмоқчи.

Париж клуби "Интер" билан 27 ёшли ҳимоячининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Клублар харид нархини келиша олишмаяпти – миланликлар бонуслар билан бирга 80 миллион евро олишмоқчи, парижликлар эса 60 миллион евродан кам тўлашга тайёр.

Шкриньярнинг "Интер" билан шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Le Parisien