ПСЖ “Реал”нинг рекордини такрорлади

ПСЖ ЕЧЛ ярим финалида “Лейпциг”ни 3:0 ҳисобида енгди ва финал йўлланмасига эга чиқди.

Парижликлар клуби еврокубоклар доирасида кетма-кет 34 та ўйинда гол урди ва “Реал” томонидан 2011 йилдан 2014 йилга қадар қайд этилган рекордни такрорлади.

ПСЖ сўнгги бор 2016 йил “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ баҳсида (0:1) гол ура олмаган эди.


Manba: Opta