

"El Nacional" хабарига кўра, Франция гранди ҳимоячининг ёшини инобатга олган ҳолда ҳам унга жуда фойдали шартнома таклиф қилиб, ёзда "Бернабеу"ни тарк этишга кўндиришни режалаштирмоқда.

ПСЖ таркибида кўплаб ёш ва истиқболли футболчилар бор, клуб раҳбарияти эса жамоа кийиниш хонасида Рюдигер каби тажрибали футболчи зарур, деб ҳисобламоқда.
Германиялик марказий ҳимоячининг амалдаги битими мавсум охиригача амал қилади. 32 ёшли Рюдигер жорий мавсум барча мусобақаларда 7 ўйин ўтказди, у узоқ муддат жароҳат сабаб майдондан четда қолган эди.



